БМТ: дунёда фуқаролиги йўқ болалар сони ортмоқда

Жамият 03 Ноябрь 2015 1246

Бирлашган миллатлар ташкилотининг хабар қилишича, ҳар 10 дақиқада дунёда бир нафар чақалоқ фуқаролиги бўлмаган ҳолда туғилади. Улар сони йилига 70 нафардан ортиб бормоқда.

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссар бошқармасининг ҳисоботида қайд этилишича, мазкур муаммо Сурияда бир неча йилдан буён давом этаётган можаролар туфайли янада мураккаблашмоқда. Суриялик қочқинлар миқдорининг ортиши ўз мамлакатидан ташқарида дунёга келган болалар сонининг ортишига олиб келмоқда.

БМТ маълумотига кўра, айни пайтда болалар сифатли тиббий ёрдам олиш, ўқиш ва келгусида мос иш топиш имкониятларидан маҳрум бўлмоқда.

Кўпроқ янгиликлар