Бразилиянинг Мостардас шаҳрида 17 ойлик Лоренцо ўзи яшайдиган уйнинг орқа ҳовлисида тутиб олган заҳарли илонни тишлаб, ўлдирди, дея ёзмоқда Latin American Herald Tribune нашри.

Боланинг ота-онаси уни зудлик билан шифохонага етказишган, бироқ шифокорлар гўдакда бирор заҳарланиш аломатларини қайд этишмади.
Онасининг Gaucha радиостанцияси эфирида маълум қилишича, боласи жим бўлиб қолганидан шубҳаланиб ташқарига чиққанида Лоренцо ҳали жони чиқмаган илонни тишлари орасида тутиб турган эди.

Аёлнинг қўшимча қилишича, Лоренцонинг қўлидаги илонни олишга ёрдам бериши учун зудлик билан турмуш ўртоғини чақирган.