Activision Blizzard нашриёти King Digital Entertainment — машҳур Candy Crush Saga ўйинини яратган компанияни сотиб олди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.

Шартнома миқдори компаниянинг бозор қийматидан 26 фоиз қимматроққа, яъни 5,9 миллиард долларга баҳоланди. Шартнома 2016 йил баҳорида тўлиқ кучга киради.

Activision Blizzard ижрочи директори Бобби Котикнинг маълум қилишича, King`нинг сотиб олиниши билан аудитория 60 фоизга кенгайиши, уларнинг аксарияти аёллар бўлишини маълум қилди. Activision айни пайтда World of Warcraft, Call of Duty, Diablo, Destiny ва бошқа ўйинлар муаллифлигига эгалик қилади. Уларни ҳар ойда бутун дунёдан 500 миллион фаол фойдаланувчи ўйнайди.

Candy Crush Saga ўйинини дастлаб King компанияси сайтидан олиш мумкин эди. Шундан кейин Facebook ижтимоий тармоғи, сўнгра iOS ва Android мобил платформаларида пайдо бўлди. Аввалроқ эса Candy Crush Saga барча даврларда iPhone ва iPad`даги энг оммабоп ўйин сифатида тан олинган эди.