Тошкент Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида экстремистлар томонидан уюштирилиши мумкин бўлган ҳужумлардан қўрқмайди. Бу ҳақда сиёсатшунос Валерий Хан айтиб ўтди.

“Тошкент Афғонистон чегарасидан экстремистлар томонидан уюштирилиш мумкин бўлган ҳужумлардан қўрқмайди, - деди у. – 140 км ли чегара ҳарбий катерлар, минали майдонлар ва электрик қўрали тўсиқларга эга дарё билан ҳимояланган. ИШИД, ЎИҲ ва бошқа ташкилотларнинг жангарилари Шимолий Афғонистонда қанчалик яхши ўрнашишса, Ўзбекистонга эмиссарларини юбориш, тарғибот материаллари тарқатиш ва одамларни ёллаш имконияти шунчалик кўпаяди”.