Экспертлар: А321 самолёти ҳалокати ерида унинг конструкциясига дахлдор бўлмаган унсурлар топилди

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 4084

Синайда, Россиянинг А321 авиалайнери ҳалокати ерида ишлаётган экспертлар у ерда самолёт конструкциясига дахлдор бўлмаган унсурлар топилганини маълум қилишди.

Бу ҳақда комиссия таркибидаги манбаларига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
“Экспертлар фожиа зонасида самолёт конструкциясига алоқадор бўлмаган деталлар топишди. Улар экспертизага йўлланди”, - дейилади хабарномада.

Кўпроқ янгиликлар