Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 12-13 ноябрь кунлари Покистонга давлат сафари уюштиради.

Республика ҳукуматидаги манбанинг хабар беришича, Тожикистон етакчисининг Исломободга ташрифи давомида унинг Покистон президенти ва бош вазири Мамнун Ҳусайн ва Муҳаммад Навоз Шариф ҳамда мамлакатнинг иккала палатаси спикерлари билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.  

Олий даражадаги Тожикистон-Покистон учрашувлари натижаларига кўра Душанбе ва Исломобод ўртасида ҳамкорликнинг янги келишувлар пакетини имзолаш кўзда тутилган.