Эрон ядровий келишувни амалга оширишга тайёргарликни бошлади, деб хабар бермоқда япон ОАВларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.    

“Биз дастлабки ишларни бошладик”, деб айтди Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Салоҳий. Салоҳийнинг таъкидлашича, қабул қилинган чоралар орасида уранни бойитиш бўйича фаол центрифугалар миқдорини камайириш ҳам бўлади. 

1 ноябрда Салоҳий Токиого Япония ҳукумати билан ядровий хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўтказгани келди.