"Челси"нинг испаниялик яримҳимоячиси Сеск Фабрегас ўзи томонидан жамоа муҳитини бузгани ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди ва футболчиларнинг "Моуриньога қарши исёни"га бошчилик қилмаётгани ҳақида айтиб ўтди.

"Челси" АПЛнинг 11 турида атиги 11 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 15-поғонада жойлашган.

Бироз олдинроқ, ОАВда ўз исмини ошкор этмасликни сўраган "Челси" футболчиси "Моуриньо учун ғалаба қозонишдан кўра, майдонни бош эгик ҳолда тарк этишни маъқул кўриши" ҳақида айтганди.

Тахминлар биринчи навбатда жамоанинг 2 етакчиси Эден Азар ва Сеск Фабрегасга қаратилганди.

“Мен ОАВда тарқалаётган турли асоссиз хабарларга жавоб қайтармоқчиман. Келинг вазиятга ойдинлик киритиб олайлик. Баъзи манбаларда пайдо бўлган маълумотлар хато ва мен “Челси“да бахтлиман дея оламан. Жамоа бош мураббийи билан ҳам муносабатларим жуда яхши.

Балки кимдир шу тариқа клубга босим ўтказмоқчидир. Аммо, ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил ва тез орада биз яна ёрқин ўйин намойиш эта бошлаймиз”, — деб ёзади Фабрегас ўз твиттерида.