2014 йил якунларига кўра Финляндияда ўртача даромад 3 минг евродан ошди. Бу ҳақда мамлакат солиқ маъмуриятига таянган ҳолда Yle нашри хабар бермоқда.

Энг бой финларнинг (10 фоиз) ўртача даромади 4.9 минг евродан ошган, 10 фоиз “энг камбағаллар”нинг даромади эса 2.1 минг еврога тенг бўлган. Ўртача ойлик маош эса йил якунларига кўра 3.3 минг долларни ташкил қилди.

Даромадларининг 30 фоизини фуқаролар давлатга тўлашади. Даромад солиғи, пенсия ва ижтимоий фондларга бериладиган тўловлар шулар жумласидандир.