Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet Inc. интернет-гиганти 2017 йилда маҳсулотларни дронлар орқали етказиш хизматини ишга туширади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Project Wings деб номланган бу лойиҳа раҳбари Дэвид Вос компания дронларни 500 фут (152 метр) баландликда қўллаш бўйича АҚШ Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси ва бошқа манфаатдор томонлар билан музокаралар олиб бораётганини айтди. “Бизнинг мақсад лойиҳани амалга ошириш ва 2017 йилда ишга туширишдан иборат”, деб айтди Вос.

Компания тадқиқотлардан кейин икки йил ўтиб YouTube порталида видеоҳисобот жойлаштирди. Унда дронларнинг Австралияда синовдан ўтказилиши лавҳалари тасвирланган. Энди компания такомиллаштирилган дронларни NASA’да синовдан ўтказди.