Ислом Каримов Мисрдаги авиаҳалокат юзасидан Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 03 Ноябрь 2015 6553

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путинга Мисрда Россия самолётининг ҳалокатга учраши юзасидан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни юз берган авиаҳалокатда «Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург» 9268 рейси билан учаётган А321 самолёти бортида бўлган 217 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

1 ноябрь куни Россияда уларнинг хотирасига мотам эълон қилинди.

Уч кундирки, Тошкент аҳолиси шанба куни Мисрнинг Синай ярим оролида қулаб тушган Metrojet авиакомпанияси самолётида ҳалок бўлган йўловчилар хотирасига Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гул келтирмоқда.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Мисрда фалокатга учраган самолёт қурбонлари хотирасига таъзиялар китоби очилган.

"Биз телефон орқали, мактублар юбориб, ижтимоий тармоқларда ва элчихонага келиб, ўз ҳамдардликларини изҳор этаётган ўзбекистонликлардан миннатдормиз. Россия дипломатия миссияси дарвозаси олдида гул, мотам гулчамбарлари, шам ва ёзувларни кўриш мумкин. Ўткинчилар тўхтаб, авиаҳалокат қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқда", дейилади Россиянинг Тошкентдаги дипломатия миссияси хабарида.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар