Ҳолливуднинг энг омадли продюсерларидан бири Жерри Брукхаймер The Hollywood Reporter нашрига берган интервьюсида АҚШ кинобизнесда етакчиликни Хитойга бой беришини айтди.

“Хитойда ҳафтасига 10-12 кинотеатр қурилади. Уларнинг кинобозори улкан миқёсга эга бўлади. Россия ҳам ривожланмоқда. Ҳозир хитойлар неча миллиард? Ҳукумат режасига кўра, мегаполислар тўлиб кетмаслиги учун одамларни қишлоқларда ушлаб туриш лозим. Кинокомплексларни қуриш одамларнинг жойларда ҳордиқ чиқаришига кўмак беради”, - деди продюсер.

Шунингдек, у киночиларга даромаднинг 70 фоизини чет эл бозорларини келтиришини тан олди.