АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатлари бўйлаб турнеси доирасида ушбу минтақадаги тўрт мамлакат – Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда бўлди. Европага кетиш олдидан у Туркманистонга сафар уюштиради.

ОАВда хабар қилинишича, турнедан кўзланган асосий мақсад минтақа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлашдир. Бир қатор экспертларнинг таъкидлашича эса, сафарнинг бирламчи мақсади аввало минтақанинг АҚШга қизиқ эканлигини намойиш этиб беришдир.

АҚШ дипломатия раҳбари турнесининг охирги нуқтаси Туркманистондир. Ушбу давлат улкан газ захираларига эга, лекин демократияни таъминлашдаги муаммолар туфайли АҚШ Давлат департаменти томонидан кўп бора танқид остига олинган.

Таъкидланишича, минтақа террорчилик хавфини бартараф учун жуда муҳим аҳамият касб этади, негаки бевосита Афғонистон билан чегарадошдир. Бу давлатда эса 2016 йилга қадар АҚШнинг 5 минг ҳарбий хизматчиси қолиши борасида қарор яқинда Обама маъмурияти томонидан қабул қилинди. Шу боис АҚШ Марказий Осиёга илгаригидай муҳим аҳамият беришини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Ўз навбатида, экстермизмга қарши мақсадида минтақа давлатлари ҳам АҚШ, ҳам Россия, ҳам Хитой билан бирдай ҳамкорликни йўлга қўйишга интилмоқда.