Кўтарилган чанг Калифорниянинг Керн округидаги машина йўлида 17 та автомобилни бир-бирига урилишига сабаб бўлди, деб ёзмоқда Weather Channel.
Маълум бўлишича, авария яқинда ҳосили йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Бундан ташқари, шамолнинг тезлиги соатига 30-40 милни ташкил этган.

Маҳаллий Bakersfield Now порталининг маълум қилишича, ушбу авария сабаб беш киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.
Автомобиллар тўқнашуви сабаб, магистралнинг барча йўлакларида ҳаракат тўхтаган ва орадан маълум бир вақт ўтиб ундаги ҳаракат яна қайта тикланган.