Ким Чен Ин Зенит ракетали қурилма синовдан ўтказилган ҳаво ҳужумидан мудофаа ўқувини кузатди

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 2254

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ракетали қурилма синовдан ўтказилган ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмлари ўқув машғулотларини шахсан кузатди, дея 2 ноябрь куни хабар берди Корея Марказий телеграф агентлиги.

“Ўқув машғулотлари модернизацияланган ҳаво ракеталарининг техник тайёргарлиги ва фронтнинг шарқий участкасида ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбий қисмларининг ҳақиқий уруш шароитларида жанг олиб бориш салоҳиятини текширувдан ўтказишга йўналтирилди”, - дея хабар бермоқда Шимолий Корея агентлиги.

Унинг маълумотига кўра, ракеталар синови ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ҳарбий тайёргарлигида ўзгаришлар жорий этиши лозим бўлган янги турдаги зенит ракеталарини ишлаб чиқиш йўлларини қидириш мақсадида ўтказилмоқда.
Шимолий Кореяда бўлиб ўтаётган ҳарбий машғулотлар муддати маълум қилинмаган.

Жанубий Кореянинг Рёнҳап агентлиги маълумотига кўра, КХДРнинг ушбу ўқувлари Сеул томонидан ишлаб чиқилган шимолликларнинг ядро, кимёвий ёки бактеорологик моддалар қўлланилган ракеталарини аниқлаш, улар бошқарувига халал бериш, йўқ қилиш ва ракета зарбаларидан ҳимоялашга қаратилган 4D тезкор режасига жавоб сифатида ўтказилмоқда. Мазкур режа яқиндагина Сеулда АҚШ ва Корея Республикаси мудофаа вазирлари Эштон Картер ҳамда Хан Мин Гу ўртасидаги учрашувда тасдиқланган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар