Кремль: А321 ҳалокатини Россиянинг Сурияга кириши билан боғламаслик керак

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 3260

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Мисрда А321 йўловчи самолёти қулаб тушиши Россия томонидан Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказаётгани билан алоқадор эмас.

"Россия самолётларининг Сурияда жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказаётгани ва Мисрда А321 самолёти ҳалокатга учраши, иккита алоҳида мавзу. Ҳалокатнинг барча сабаблари ўрганилади ва ушбу ҳалокатни, албатта, Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси билан боғлаш керак эмас", дея таъкидлайди Песков.

У айни вақтда кенг миқёсда текширув ишлари олиб борилаётгани ҳақида айтиб ўтган.

"Биз аввал ҳам айтганмиз, яна таъкидлаймиз, ҳалокатнинг сабаблари ўрганилади ва ўрнатилади. Текширув ишлари бўйича натижалар жамоатчиликка маълум қилиб борилади", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

"Когалмавиа" компанияси вакили таъкидлашича, А321 ҳалокати ташқи сабабларга кўра юз берган.

Синай ярим оролида ҳалокат жойини кўздан кечирган экспертлар самолёт ҳавода парчаланиб кетганини таъкидлашди.

"Когалмавиа" компанияси вакиллари самолет двигатели ёки бошқа тизими ишдан чиқиши натижасида ҳавода парчаланиб кетиши мумкин эмас. Самолёт ҳалокати ташқи таъсир натижасида содир бўлган дейишмоқда.

Компания маълумотига қараганда, ҳалокат содир бўлган вақтда А321 экипажи самолёт бошқаруви назоратини бутунлай йўқотишган. Ҳалокатга учраган самолёт олдин дум қисмида жароҳатланган бўлгани ҳам маълум бўлди, лекин парвоз олдидан самолёт тўлиқ техник назоратдан ўтган.

Ҳалокат муносабати билан Санкт-Петербургда уч кунлик мотам эълон қилинган. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари раҳбарлари, жумладан АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Қозоғистон, Босния ва Герцоговина, ЖАР, Чехия, Эритрея, Судан, Словакия, Сурия, Сингапур, Сейшел ороллари, БАА, Мўғулистон, Мали, Жанубий Корея, Қирғизистон ва Вьетнам раҳбарлари, Монако қироли, Уммон султони, Куба раҳбари Рауль Кастро, Афғонистон собиқ раҳбари Ҳамид Карзай ва Норвегия бош вазири ҳалокат мунособати билан Россия президентига ва халқига самимий ҳамдардлик билдирмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар