KUN.UZ дайжести: 3 ноябрь, Дунё хабарлари

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 4564

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 3 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Осиё тараққиёт банки Афғонистонга 858 млн доллар сармоя киритади>>

Осиё тараққиёт банки ва донор мамлакатлар Афғонистонда инфратузилмалар ривожи учун 858 млн доллар миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Hama Press агентлиги хабар тарқатган.

БМТ: дунёда фуқаролиги йўқ болалар сони ортмоқда>>

Бирлашган миллатлар ташкилотининг хабар қилишича, ҳар 10 дақиқада дунёда бир нафар чақалоқ фуқаролиги бўлмаган ҳолда туғилади. Улар сони йилига 70 нафардан ортиб бормоқда.

Обама 2 йил учун бюджет харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади>>

АҚШ президенти Барак Обама кейинги 2 йил учун бюджет харажатлари бўйича қонун лойиҳасини имзолади. Оқ уй матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу қонун лойиҳаси 2016 ва 2017 йилларда бир қатор чекклашни назарда тутади, ҳозирги бюджет қонунчилигидаги бир қатор моддалар ўзгартирилган.

Қалин туман туфайли Европа бўйлаб кўплаб авиакомпаниялар рейсларини бекор қилмоқда>>

2 ноябрь куни Буюк Британияда бир қатор рейсларнинг тўхтатилишига сабаб бўлган қалин туман кўп ўтмасдан Европанинг марказий қисмларига ҳам таъсир қилмоқда.

ОАВ: Сомалида жангарилар ҳарбий мактаб талабаларига ҳужум қилиб, 30 кишини ўлдирди>>

"Аш-Шабаб" жангариларининг Сомалидаги гуруҳи мамлакат ҳарбий тузилмалари учун махсус ходимлар тайёрланадиган мактаб вакилларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Рейтер хабар қилган.

Пентагон: АҚШ флоти Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда патруллик қилишда давом этади>>

АҚШ флоти кемалари Пекин эътирозларига қарамасдан, Жанубий Хитой денгизида ХХР даъвогарлик қилаётган ороллар яқинидаги баҳсли ҳудудда мунтазам равишда патруллик қилади. Бу ҳақда Пентагон вакили журналистларга маълум қилди.

ОАВ: Дэвид Кэмерон Суриядаги бомбардимонда иштирок этиш фикридан қайтди>>

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Сурияда ИШИД позицияларига зарбалар бериш борасидаги қонун лойиҳасини парламентда овоз беришга қўймайди. Бу ҳақда Times нашри ёзмоқда.

Номаълум кишилар Украина бош прокурорининг хонасини ўққа тутишди>>

2 ноябрь куни Украина бош прокурори Виктор Шокин мажлис олиб бораётган хона деразасига номаълум кишилар томонидан икки марта ўқ узилди. 

Муслима Австралияда “Йил Аёли” бўлди>>

Австралияда ўтказилган Telstra NSW-2015 мукофотининг “Йилнинг тадбиркор аёли” йўналишида муҳандис-конструктор, маданият бўйича маслахатчи ва Қироллик Австралия денгиз флоти бизнес-лидери, капитан Мона Шинди (Mona Shindy) энг яхши деб топилди.

А321 лайнери қулашидан олдин одатдаги парвоз учун хос бўлмаган товушлар қайд қилинган>>

Синайга қулаб тушган А321 самолёти учувчилари ҳалокат вақтига қадар ҳеч қандай техник носозлик ҳақида билишмаган. Бу ҳақда Қоҳирадаги манбасига асосланиб, "Интерфакс" хабар берган.

FT: Хитой фонд бозорининг қулаши Гонконгга 8 млрд доллардан кўпроқ зиён келтирди>>

Гонконг валюта заҳиралари миқдори 1,9 фоизга ёки 8,2 млрд долларга (63,8 млрд Гонконг доллари) камайиб, ўзининг 30 йиллик тарихида энг катта зиённи қайд қилди. Бу ҳақда Гонконг пул муомаласи бошқармаси раҳбари Норман Чанга иқтибос келтирган ҳолда Financial Times нашри хабар берди.

Меркел Болқонда уруш бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди>>

Германия канцлери Ангела Меркел Европа Кенгаши муҳожирлар учун ички чегараларини ёпган тақдирда, Болқон ҳудудида уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айниқса, Германия ва Австрия ушбу ишни амалга оширса жиддий муаммао юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Die Zeit хабар қилди.

Жон Керрининг Марказий Осиё турнесининг охирги нуқтаси – Туркманистон>>

АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатлари бўйлаб турнеси доирасида ушбу минтақадаги тўрт мамлакат – Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда бўлди. Европага кетиш олдидан у Туркманистонга сафар уюштиради.

Миср президенти: ИШИД А321 самолётини уриб туширгани ҳақида айтиб, ўзини ташвиқот қилди>>

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг фикрича, ИШИД Синайда Россияга тегишли А321 самолётини уриб туширгани ҳақида эълон қилиб, ўзини яна бир марта тарғиб қилди.

АҚШ Тожикистонни фуқароларнинг диний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди

АҚШ Тожикистон ҳукуматининг фуқароларнинг дин эркинлиги ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга чақирди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри ушбу мамлакатга ташрифи чоғида баёнот берди.

Японияда Mitsubishi Gas Chemical заводида портлаш содир бўлди>>

Япониянинг Ибараки префектурасидаги Камису шаҳрида жойлашган Mitsubishi Gas Chemical компаниясига тегишли “Касима” заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш хизмати маълумотларига асосланган ҳолда NHK телеканали хабар берди.

Назарбоев Буюк Британияга ташрифи чоғида Қозоғистонга инвестиция оқимини ошириш масаласини муҳокама қилади>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Лондонга расмий ташрифи чоғида инвестицион оқим ҳажмини ошириш ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларидаги истиқболлар муҳокама қилинади.

Чет элликларга Украина армиясида хизмат қилишга рухсат берилди>>

Украина президенти Пётр Порошенко чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга Украина қуролли кучларида ҳарбий хизмат ўташга рухсат берадиган қонунни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Керри 5+1 форматидан кўзланган мақсадни тушунтириб берди>>

АҚШ давлат котиби Жон Керри ўтказган Марказий Осиё турнесидан кўзланган асосий мақсад минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашдир. Бу ҳақда Жон Керри “Мир” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Обама: республикачиларнинг телебошловчиларга кучи етмаса, улар Путинга қандай бас келади?>>

АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партиясидан номзодларнинг халқаро сиёсий майдонда фаолият юрита олишига шубҳа билдирди, деб ёзади The New York Times нашри.

Капелло "Нью-Йорк Сити"га янги бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин>>

"Нью-Йорк Сити" жамоаси мавсумдаги муваффақиятсизлик туфайли бош мураббий Жейсон Крейсни ишдан бўшатди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар тарқатган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар