KUN.UZ дайжести: 3 ноябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 4522

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 3 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ерда магнит бўрони бошланди>>

29 октябрь куни Қуёшда йирик портлаш содир бўлганидан сўнг 3 ноябрь куни Ерда магнит бўрони бошланди.

Бангкок осмонидан метеорит учиб ўтди>>

Таиланд пойтахти Бангкок устидан йирик ёруғлик таратувчи метеорит учиб ўтди. Гувоҳлар шаҳар осмонини ёритган осмон жисмининг парвозини авторегистраторлар ёрдамида олинган видео тасвирларни интернетга жойлаштиришди.

Муслима Австралияда “Йил Аёли” бўлди>>

Австралияда ўтказилган Telstra NSW-2015 мукофотининг “Йилнинг тадбиркор аёли” йўналишида муҳандис-конструктор, маданият бўйича маслахатчи ва Қироллик Австралия денгиз флоти бизнес-лидери, капитан Мона Шинди (Mona Shindy) энг яхши деб топилди.

Япония Тожикистон ва Афғонистонда чигирткаларга қарши курашади>>

Япония Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистонда чигирткаларга қарши кураш лойиҳасига 5 млн доллар ажратади. Лойиҳа уч йилга мўлжалланган бўлиб, ўтган йили “Марказий Осиё Япония” диалоги доирасидаги ТИВлар учрашувида Тожикистон ташаббуси билан имзоланган эди.

АҚШда 2 ўсмир 100та гамбургер сотиб олиб, уйсизларга тарқатишди>>

Америкалик икки йигит уйсиз камбағалларнинг қорнини тўйғазиш ва уларнинг аҳволи ҳақида жамоатчиликка етказиш мақсадида хайрия тадбири ўтказишди. Уларнинг бу ҳаракатлари видеотасвирга олинган ва бу тасвир интернетга жойлаштирилган.

Руҳий носоғлом хитойлик ўз пулларини йиртиб ташлади>>

Хитойнинг Сичуань вилояти, Эмэйшань шаҳридаги 70 ёшли Ло 47600 юанни йиртиб ташлади. Бу унинг носоғлом руҳий ҳолати боис содир бўлди. Ло ўзига келгач, қилган ишидан афсусланиб, қайғуга ботиб қолган. Унинг оила аъзолари унга ёрдам беришга аҳд қилишди.

Америкаликлар худога камроқ ишонмоқда>>

АҚШ аҳолиси бирор-бир динга камроқ эътиқод қила бошлади, дея хабар тарқатди Reuters агентлиги Pew Research Center изланишлари натижаларига асосланиб. 

Аризоналик эркак набираси қўлига тўппонча бериб, унинг якка ўзини чўлда қолдириб кетди>>

АҚШнинг Аризона штатида яшовчи эркак ўзининг беш ёшли қиз набирасининг қўлига қурол бериб, ёлғиз ўзини чўлда қолдириб кетгани ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг диққат марказига тушди. Reuters берган хабарга кўра 53 ёшли эркак ўз набирасини “қалин-қаттиққа” ўргатмоқчи бўлган.

Геленжикда тез ёрдам машинасига ҳужум қилган Rolls-Royce эгаси жабрланувчи деб топилди>>

Геленжикда тез ёрдам бригадаси ходимлари билан муштлашган Rolls-Royce эгаси Жўмарт Каменов жабрланувчи деб топилди. Бу ҳақда “Югополис” нашри хабар бермоқда.

Америкалик спортчи сакраш вақтида ўз парашютини ёқиб юборди>>

АҚШлик парашютдан сакраш бўйича инструктор Брианна Томпсон барчани эътиборини ўзи томонидан амалга оширилган трюкка қаратди.

Бразилияда ҳовлида заҳарли илонни тутиб олган гўдак уни тишлаб ўлдирди>>

Бразилиянинг Мостардас шаҳрида 17 ойлик Лоренцо ўзи яшайдиган уйнинг орқа ҳовлисида тутиб олган заҳарли илонни тишлаб, ўлдирди, дея ёзмоқда Latin American Herald Tribune нашри.

Британияда Subway ресторани ходимаси музлатгичда бир кечага қамалиб қолди>>

Буюк Британиядаги Subway ресторанлар тармоғининг Глостер шаҳридаги шохобчасида ишлайдиган Карли исмли қиз ресторандаги музлатгичда 8 соатга яқин вақт ўтказди, деб хабар бермоқда The Independent нашри.

Аделнинг янги қўшиғи онлайн сотув бўйича рекорд ўрнатди>>

Аделнинг янги Hello қўшиғи замонавий мусиқа тарихида бир ҳафта ичида миллион нусхада сотилган композиция бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Муниса Ризаева яна бир маротаба танқидчиларни “Худога солди”>>

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва матбуотда кўплаб муҳокамага сабаб бўлаётган хонанда Муниса Ризаева 19-21 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўтказган концерт дастуридан сўнг яна бир бора интернет қаҳрамонига айланди. 

Ўзбекистонликлар "Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси"ни аниқлашади>>

"Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси"ни аниқлаш учун ташкил қилинган акциянинг финал босқичи бошланди. Ушбу акция орқали Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий ва сайёҳлик объектларига овоз берлиб, 7та ғолиб сараланади. Бу ҳақда ZiyoNET портали маълум қилган.

“Шум бола” фильми бюджети қандай тежалгани айтилди>>

“Оила даврасида” газетаси Ўзбекистон кинематографининг мумтоз картиналаридан бирига айланган “Шум бола” фильмига оид бир қанча қизиқарли тафсилотлар ҳақида ёзиб чиқди. Илгари уларнинг айримлари кенг жамоатчиликка яхши таниш эмас эди.

Amazon ўзининг илк офлайн китоб дўконини очди>>

1995 йилдан бери китоблар сотишни бошлаган Amazon онлайн-дўкони 20 йил ўтиб, офлайн кўринишда ҳам иш бошлади. 

Candy Crush Saga ўйинини ишлаб чиққан компания 5,9 млрд долларга сотилди>>

Activision Blizzard нашриёти King Digital Entertainment — машҳур Candy Crush Saga ўйинини яратган компанияни сотиб олди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.

Ливан автомобилсозлари минг от кучига эга карбонли суперкар яратади>>

Биринчи араб суперкари ҳисобланмиш Lykan Hypersport’ни яратган Ливаннинг W Motors компанияси янги моделни дебютга тайёрламоқда. Унинг номи Fenyr SuperSport бўлиб, 10 ноябрь куни Дубайдаги халқаро моторшоуда намойиш этилади.

Google кўчадаги билбордларда “ақлли” рекламани ишга туширди>>

Google компанияси Лондоннинг кўча билбордларида (кўча рекламаси учун мўлжалланган мосламалар)  DoubleClick релевант реклама технологияларини синовдан ўтказишни бошлади, хеб хабар бермоқда Business Insider нашри

Google ўзининг “ақлли” автомобилларини йўлларда болаларни танишга ўргатмоқда>>

Google компанияси ўзининг автопилотга эга автомобилларини йўлларда болаларни танишга ўргатмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида маълум қилинди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар