Ўзбекистоннинг энг яхши фигуристи, икки карра Ўзбекистон чемпиони Миша Ге фигурали учиш бўйича Хитойдаги Cup of China Гран-Присида иштирок этади.

Ушбу мусобақа 6-8 ноябрь кунлари Пекин шаҳрида ўтказилади.

Миша Ге ўтган йилги жаҳон чемпионатида 6-ўринни эгаллаган, шу йилнинг октябрида Болгария пойтахтида фигурали учиш бўйича ўтказилган "Denkova-Staviski Cup" халқаро турнирида ғолиб бўлганди.