Мухлислар Думбия ўз смартфонига Путин сурати тасвирланган ғилоф ўрнатганини пайқаб қолишди

Спорт 03 Ноябрь 2015 3201

ЦСКА жамоасининг Инстаграмдаги саҳифасида Манчестерга ЕЧЛ доирасида "МЮ"га қарши ўйин ўтказиш учун учаётган жамоа футболчиларининг суратлари жойлаштирилди. Бу суратлардан бирида москва армиячиларининг етакчи ҳужумчиларидан бири, ивуарлик Сейду Думбия телефонини тутган ҳолда кўринади.

Жамоа мухлислари бу суратда футболчи ўз смартфони сиртига Россия президенти Владимир Путиннинг сурати туширилганига эътибор қаратишган.

Мухлислар Думбиянинг мазкур танловини олқишлаб, фақат бу тариқа ғилоф билан чекланмасдан, тезроқ Россия фуқаролигини ҳам қабул қилишга чақирган.

Маълумот учун, 27 ёшли Сейду Думбия 2010—2014 йиллар давомида Москванинг ЦСКА жамоасида тўп сурган. 2015 йилнинг биринчи ярмини Римнинг «Рома» клубида ўтказган футболчи ёзги трансферлар вақтида ижара асосида ярим мавсум учун ЦСКАга қайтди. Айни вақтда ЦСКА римликлар билан ушбу футболчини мавсум охиригача жамоада олиб қолиш бўйича музокара олиб бормоқда.

Думбия ЦСКА таркибида жорий мавсумда 5та гол уриб, 6та голли узатма амалга оширди.
У Кот-д’Ивуар терма жамоасида 30 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган.

ЦСКАнинг "МЮ"га қарши баҳси, бугун, Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Кўпроқ янгиликлар