Австралияда ўтказилган Telstra NSW-2015 мукофотининг “Йилнинг тадбиркор аёли” йўналишида муҳандис-конструктор, маданият бўйича маслахатчи ва Қироллик Австралия денгиз флоти бизнес-лидери, капитан Мона Шинди (Mona Shindy) энг яхши деб топилди. Муслима аёл кўп йиллик мураккаб меҳнат фаолиятида турли қийинчиликлар, маданий хилма-хиллик борасидаги мураккабликларни енгиб ўтиб, жамиятда ўрнини топа олди, деб хабар бермоқда Muxlis.uz портали.
«Мен одамларни доим интилувчан бўлишга илхомлантиришни, ҳаётни бошқа нуқталардан ҳам кузатишга ундашни яхши кўраман. Истайманки, одамлар ўзига ишонсин, қарама-қаршиликка бормай, бошқаларнинг ўзгача фикрларини, эътиқодини ҳам ҳурмат қилсин”, дейди Мона Шинди.
Капитан Мона Шинди мазкур сохада 26 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда, деб ёзади хорижий оммавий ахборот воситалари.