"Насаф" ҳамда "Пахтакор" клублари ўртасидаги Олий Лига 29-туридан ўрин олган марказий учрашувни Равшан Эрматов бошқаради.

«Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Мазкур тур учрашувлари 4-5 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Айни вақтда, чемпионат якунланишига 2та тур қолганида "Пахтакор" 69 очко билан биринчи ўринда жойлашган, учунчи ўриндаги "Насаф" ҳисобида эса 62 очко мавжуд. Учликнинг яна бир вакили "Локомотив" (68 очко, 2-ўрин) ҳам турни Қашқадарёда ўтказади. Бу ўйинга Ш.Қосимов тайинланган.

«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Мубарак)
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.