2 ноябрь куни Украина бош прокурори Виктор Шокин мажлис олиб бораётган хона деразасига номаълум кишилар томонидан икки марта ўқ узилди.
Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати расмий вакили Елена Гитлянская ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, отишма натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Воқеа жойига Украина хавфсизлик хизматининг тезкор-текширув гуруҳи жўнатилган.
Гитлянская тергов ҳаракатлари натижасида юзага келган адоват туфайли Бош прокурорнинг хонасини снайпер винтовкасидан ўққа тутишгани хабарини тасдиқламади.