Нукуслик журналист болалар “ваҳшиёна” фильмлар кўраётганидан нолиди

Жамият 03 Ноябрь 2015 1678

“Воҳа” газетасида мақоласи чоп этилган Ислом Матеков Нукусдаги 3D кинотеатрларида кўп қўйилаётган “ваҳшиёна” фильмларни танқид остига олди.

“Аммо шаҳримиздаги бундай томошагоҳларда намойиш этилаётган кўпгина фильмларнинг номларини эшитишданоқ кўнглимиз хижил бўлиб кетади: “Ангелы и демоны”, “Мёртвый дом”, “Гробницы фараона”. Кинотеатрларга ташриф буюраётганларнинг барчаси ёшлар. Юқорида номлари зикр этилган ваҳшиёна фильмларни томоша қилиш учун ота-оналар ҳали оқ-қорани танимайдиган кичкина болалари билан навбат кутмоқда”, - деб ёзади у.

Муаллифнинг фикрича, бундай фильмлар ёш авлоднинг онгига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, у тажриба сифатида “Мёртвый дом” фильмини томоша қилганини айтиб, бу фильмдан олинган таассуротлар билан ўртоқлашди.

“Фильмда уй ичида ўлик одамлар ерда ётар, ҳар хил қўрқинчли овозлар эшитилар, ҳар дамда устимизга қон сепилар ва ўлик одамлар тирилиб, оёқларимиздан тортарди. Бундай вазиятларни нафақат томоша қилиш, балки гапириб беришнинг ўзи ҳар қандай одамда ваҳима уйғотиши аниқ. Биз ҳам 3-4 дақиқадан сўнг у ердан чиқдик, аммо кулиб ёки ажабланиб эмас, қўрқувдан йиғлаб, довдираб, изимизда навбат кутиб турганлар ҳам кўзимизга ажинадек кўриниб кетди”, - дейди Матеков.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар