Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев минган самолёт Лондон аэропортига етиб борди ва Буюк Британия қироллигидаги сафарини бошлади. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

Уни аэропортда Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон кутиб олди. Назарбоев Елизавета II томонидан қабул қилинади. Шундан кейин у Британиянинг ишбилармон давралари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Бу Қозоғистонда ўтган президентлик ва Буюк Британияда ўтган парламент сайловларидан кейин Назарбоевнинг Европага биринчи ташрифи бўлади. Тажрибали мутахассислар бу ташрифда Остона ва Ғарбнинг яқинлашишга уринишига яққол сигнални кўришмоқда.

Маълумот учун, бу сафарги ташриф Назарбоев Буюк Британияга уюштирган тўққизинчи ташрифдир. Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги даражага кўтаришга йўналтирилган.