Нью-Йорк шаҳри полицияси 1 ноябрь куни ўтказилган марафондан кейин бедарак кетган ақли ноқис марафончини қидирмоқда. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар берган.

Полиция маълумотларига кўра, уни охирги марта Марказий хиёбонда кўришган. У қора рангли калта иштонда ва тўқ яшил рангли футболкада бўлган.

Ушбу йигит югурувчилар гуруҳи билан биргаликда Италиядан АҚШга келганди. Айнан улар полициячиларга ўз ҳамроҳлари йўқолиб қолгани ҳақида маълумот беришган. Уларнинг айтишича, йўқолган марафончининг исми Жанклаудио Маренго, ёши эса 30да. Шунингдек, ақлий ривожланишда ортда қолган.