Россиянинг Мисрда ҳалокатга учраган А321 авиалайнери учувчилари фожиага қадар бортдаги носозликлар ҳақида аниқ маълумотга эга эмас эдилар. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги ёзмоқда.

“Учувчиларнинг диспетчерлар билан суҳбатлари ёзилган тасмалардан шу маълум бўладики, самолётнинг радарлардан йўқолишидан 4 дақиқа олдин бортдаги вазият одатдагидай бўлиб турган, экипаж диспетчерлар билан одатдагидай муҳокамалар олиб борган, ҳеч нарса бортда носозлик борлигини кўрсатмаган, экипаж бу ҳақда хабар ҳам бермаган”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Шу билан бирга, агентликнинг Қоҳирадаги манбаси дарак беришича, суҳбат чоғида “ғалати” овозлар эшитилган, лекин экипаж уларга эътибор бермаган.
“Ёзувларга қараганда, бортдаги штатдан ташқари вазият тўсатдан юзага келиб, экипаж учун кутилмаган ҳол бўлган”, - дейилади хабарномада.