"Аш-Шабаб" жангариларининг Сомалидаги гуруҳи мамлакат ҳарбий тузилмалари учун махсус ходимлар тайёрланадиган мактаб вакилларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Рейтер хабар қилган.

Ташкилот вакилининг маълумотига кўра, ушбу ҳужум давомида 30 нафарга яқин сомалилик ҳарбий ўлдирилган.

Ўз навбатида Сомали ҳукумати бу маълумотни тасдиқламаган.

"Биз олган маълумотларга кўра, "Аш-Шабаб" жангарилари пистирмада туриб, иккита пикапдаги ҳарбийлар ва ҳарбий мактаб талабаларига ҳужум қилишган. Қурбонлар сони ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки ўрмонда жанглар ҳали давом этмоқда", дейди Сомали армияси вакили Аҳмад Иброҳим.