АҚШ президенти Барак Обама Сурияга жўнатилаётган америкалик ҳарбийлар у ердаги жангларда иштирок этмаслигини, улар ҳарбий маслаҳатчи сифатида жўнатилишини таъкидлаб ўтди.

У АҚШ ҳарбийлари ИШИДга қарши курашаётган маҳаллий ҳарбийлар учун Сурияда машғулотлар ўтказиш, ҳарбий маслаҳатлар бериш ва бошқа шунга ўхшаш ишлар билан шуғулланиши ҳақида маълум қилган.

Унинг айтишича, америкалик ҳарбийлар Ироқда бўлгани каби юзма-юз жангларда қатнашмайди.