АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партиясидан номзодларнинг халқаро сиёсий майдонда фаолият юрита олишига шубҳа билдирди, деб ёзади The New York Times нашри.

“Эътибор қилган бўлсангиз, ҳар бир номзод: “Обама заиф, Путин унинг кўзларига чанг туширмоқда, Путин билан мен гаплашсам, ҳаммаси жойида бўлади”, дейди. Лекин амалда улар теледебатларда CNBC телебошловчиларига бас кела олмаётганини кўрамиз. Агар сиз бу болаларга бас кела олмасангиз, руслар ва хитойларни унча безовта қила олмайсиз”, - деди Обама Демократлар партияси тадбиридаги чиқишида.