Осиё тараққиёт банки ва донор мамлакатлар Афғонистонда инфратузилмалар ривожи учун 858 млн доллар миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Hama Press агентлиги хабар тарқатган.

Ушбу сармоялар ажратилиши ҳақида Афғонистон молия вазири ўринбосари Мустафо Мастур ва Осиё тараққиёт банки раҳбари Такэхико Накаонинг Филиппинда ўтказилган учрашуви вақтида маълум қилинган.

Афғонистон молия вазирлиги маълумотига кўра, ушбу ёрдам маблағлари 2017 йилдан 2020 йилгача бўлган муддатда қабул қилинади. Бу маблағлар мамлакатнинг иқтисодий ўсиши, энергетика соҳалари ривожланиши, ижтимоий шароитларни яхшилиш мақсадидаги қурилиш ишларини бажариш учун сарфланади.