2 ноябрдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари эмлаш пунктларида болаларни пневмококк инфекциясига қарши эмлаш бошланди.

Превенар 13 – пневмококк инфекцияга қарши 2, 3, ва 12 ойлик гўдаклар эмланади. Бу ҳақда 2 ноябр куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Превенар 13 – пневмококкга қарши вакцинанинг амалиётга жорий этилиши пневмококк инфекциясининг олдини олишда ишончли қадам” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вакцинанинг хавфсизлиги, яроқлилиги кафолатланган. Мазкур эмлаш бепул амалга оширилади.

Тадбир доирасида Юнусобод туманидаги 51-сонли оилавий поликлиникага пресс-тур ташкил этилди ва иштирокчилар пневмококк инфекцияга қарши эмлашнинг старт олишига гувоҳ бўлишди.