Яқинда “Ўзпахтасаноат” уюшмаси “Ўзпахтаэкспорт” ягона пахта холдинги таркибига кирганидан сўнг Ўзбекистонда уюшмалар сони 4тани ташкил қилди, деб ёзади Nuz.uz.
Айни пайтда мамлакатда хўжалик бошқаруви органлари сифатида Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, Ўзагромашсервис, Ўзбекчармпойабзали ва Ўзулгуржисавдоинвест фаолият юритмоқда.

2015 йил бошида Ўзбекистонда уюшмалар сони 5та, бир йил муқаддам эса 7тани ташкил қилган эди. 2014 йили Toshshahartransxizmat уюшмаси ва “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияларига айлантирилди. Улар таркибидаги корхоналарни акциялар пакетлари орқали бошқариш имкониятига эга бўлди.