Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети доценти, сиёсий фанлар номзоди Шерзод Қудратхўжаев мамлакат ичида ишлаб чиқарилган дафтарлардан бирида Амир Темурнинг номи Tamerlan сифатида келтирилганига эътироз билдирди.

“Яқинда китоб ва канцелярия моллари сотадиган расталардан бирида тасодифан бир дафтарга кўзим тушиб қолди. Дафтарнинг муқовасига ўрта аср қалъаси фонида буюк бобомиз Амир Темурнинг сиймоси туширилган бўлиб, унинг тагига Tamerlan деб ёзилган экан...”, - дейди журналист.

“Афсуски, ҳозир ҳам рус, европалик ва америкаликлар Темурланг сўзининг маъносини билмай шундай аташади. Уларни-ку тушуниш мумкин. Аммо биз буни билмаслигимиз – ўзлигимизни англамаслигимиз демакдир”, - сўзида давом этди Қудратхўжаев.