Ўзбекистонликлар "Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси"ни аниқлашади

Маданият 03 Ноябрь 2015 12160

Жорий йилнинг апрель ойида бошланган “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” акцияси ниҳоят якуний босқичга етиб келди.

Якуний босқич талабларига мувофиқ, Ziyo.Net ахборот ресурс тармоғининг “Ўзбекистоннинг маданий мероси” бўлимига кириб ўзингиз маъқул деб топган маданий мерос ва мамлакатнинг моддий бойлиги кўрсатилган саҳифага кириб унга овоз беришингиз ҳамда Ўзбекистоннинг “Етти мўъжиза”ларини аниқлашга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Ҳар бир моддий ва номоддий маданий мерос объектига кун давомида бир марта овоз бериш имконияти бор. Овоз бериш декабрь ойининг бошигача давом этиб, энг кўп овоз олган объектлар якуний рўйхатга киритилади.

Kun.uz таҳририятига йўлланган матбуот хабарномасида таъкидланишича, акцияни ўтказишдан асосий мақсад “юртимизнинг моддий (архитектура ва археологик ёдгорликлар, табиат мўъжизаларини) ва номоддий меросни (урф-одат, анъана, қадрият, санъат) келажак авлодга етказиш ҳамда тарғиб қилиш учун ягона базага тўплаш” дир.

Ушбу акциянинг ўтказиш майдони ZiyoNET ахборот ресурс тармоғининг “Ўзбекистоннинг маданий мероси” бўлими ҳисобланиб, унда порталдан рўйхатдан ўтган истаган киши иштирок этса бўлади. Ҳозирги кунга келиб акция доирасида 374та мерос объектлари бўлимга киритилди.

Акция якунига кўра, энг кўп овоз тўплаган моддий ва маънавий мерос объектлари тантанали тадбирда эълон қилинади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар