«Ўзбектуризм» МК Индонезия, Сингапур ва Малайзияга йўл олган Ўзбекистон фуқароларига ноқулай экологик вазиятни инобатга олишларини тавсия қилди.

«Ўзбектуризм» компанияси матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, ҳавонинг ифлосланишига Индонезиянинг Суматра ва Калимантан оролларидаги ўрмон ёнғинлари сабаб бўлган.

"27 октябрь ҳолатига кўра, ушбу давлатларда ҳавонинг ёнғин туфайли ифлосланиши “PSI” (“Pollutant Standards Index”) шкаласи бўйича 150дан 800 пунктгача қайд этилди. 100 баллдан юқори ифлосланиш инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади", дейилади хабарда.