Педро Леон: Иньеста менга қўнғироқ қилди ва жамоадошлари номидан узр сўради

Спорт 03 Ноябрь 2015 2288

"Хетафе" жамоаси сардори Педро Леон ўзига "Барселона" жамоаси етакчиларидан бири Андрес Иньеста томонидан қўнғироқ бўлгани ва ушбу футболчи ўз жамоадошлари Ҳэллоун куни "Хетафе" жамоаси матбуот анжуман ўтказаётган хонага қўрқинчли кийимларда бостириб киргани учун узр сўрагани ҳақида маълум қилди.

"Хетафе" футболчилари бу ҳаракатни ўзларига нисбатан беҳурматлик сифатида қабул қилишганди. Иньеста қўнғироқ қилди ва барча жамоадошлари номидан узр сўради. Биз бу узрни қабул қилдик.

Улар бундай қилишни режалаштирмаган, улар билмаган ҳолда матбуот анжумани бўлаётган залга кириб қолишган", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни "Хетафе" билан ўйиндан кейин каталониялик бир қатор футболчилар Ҳэллоуин байрамини нишонлаш мақсадида қўрқинчли ниқобларни тақиб олиб, матбуот анжумани бўлаётган залга бостириб киришганди. Ўша пайтда анжуманда мезбонлар ярим ҳимоячиси Виктор Фернандес журналистлар саволларига жавоб қайтараётганди.

Бу иш учун "Барселона" жамоаси "Хетафе"дан расман узр сўраган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12772 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20397 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10154 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10977 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37838 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52145 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 48 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 205 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1740 Спорт
Кўпроқ янгиликлар