Покистоннинг Аллама Иқбол халқаро аэропортига самолётнинг мажбурий қўнишни амалга ошириши натижасида 10 нафар йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда аэропорт маъмурияти маълумотига асосланиб, Dawn маҳаллий газетаси хабар бермоқда.

Карачи-Лаҳордан учган "Шаҳин эйр" авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти бортида 112 нафар йўловчи ҳамда 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Диспетчернинг маълумотига кўра, қўниш вақтида учувчи шоссенинг сифатсизлигидан шикоят қилган. Самолёт қўнгач, ғилдиракларидан биридаги шина йиртилиб кетган. Натижада самолёт ёнига ағдарилиб, катта тезликда ўчиш-қўниш йўлагида сирғалган.

Самолёт йўловчилари эвакуация қилинган. Жароҳат олган 10 киши эса шифохонага ётқизилган.