2 ноябрь куни Буюк Британияда бир қатор рейсларнинг тўхтатилишига сабаб бўлган қалин туман кўп ўтмасдан Европанинг марказий қисмларига ҳам таъсир қилмоқда.

Ушбу ҳодиса туфайли кейинги соатлар давомида Лондон, Манчестер, Белфаст, Брюссел, Франкфурт-Майн, Гамбург, Амстердам ва Париж шаҳарларида хизмат кўрсатувчи авиакомпаниялар ўз рейсларига ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлишмоқда.

ОАВ хабарига кўра, Лондондаги Хитроу аэропортида 1 кун ичида 122та авиарейс бекор қилинган.

Манчестер ва Саутгемптон шаҳарларида эса бундай авиарейслар сони 20дан ортиқ бўлди.

Шунингдек, Буюк Британияда қалин туман туфайли автомобил йўлларида ҳам ҳаракатланиш қийинлашган.