Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқитувчиларининг намунали йиллик режасига ўзгартишлар киритилди.
Илгариги намунали индивидуал йиллик режада ўқитувчиларнинг режадан ташқари ўқув, ўқув-методик, илмий, илмий-методик, ташкилий-методик, ташкилий-педагогик ва маънавий-маърифий ишларига ҳақ тўланмаслиги кўзда тутилган эди. Эндиликда бу чора-тадбир бекор қилинди.
Қарор унинг ЎзР қонунчилик тўпламида 2 ноябрда нашр қилиниши билан кучга кирди.