Россия Қуролли кучлари бош штабида Суриядаги операциянинг оралиқ натижаларига якун ясалди

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 4009

Россия ҳарбий-коинот кучларининг авиагуруҳи Сурияда операция бошлагандан бери террорчилар инфратузилмасининг 2084 та объектига зарба берган. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси раҳбари Андрей Картаполов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс» ахборот агентлиги. 

“Операция бошлангандан бери бизнинг самолётлар 1631 та парвоз амалга ошириб, террорчилар инфратузилмасининг 2084 та объектига зарба берди”, деб айтди Картаполов.

Бу зарбалар давомида жангариларга тегишли 287 та турли бошқарув пункти, 57 та террорчиларни тайёрлаш лагери, 40 та фугас ва ракеталар тайёрлаш завод ва устахоналари, 155 та ўқ-дори ва ёнилғи омбори йўқ қилинди.

Россия Сурияда ҳаво операциясини 30 сентябрдан бошлаб ўтказиб келмоқда. Россия Сурия ҳукуматига террорчилик гуруҳларига қарши курашида кўмак бермоқда. Авиагуруҳ таркибига 50 дан ортиқ самолёт ва вертолёт, жумладан Су-24М, Су-30СМ, Су-25 ва Су-34 ҳарбий самолётлари киради. Россияга ҳарбий кўмак бериш илтимоси билан Сурия президенти Башар Асад мурожаат қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар