Россия ва АҚШ ҳарбийлари Сурия ҳаво ҳудудида самолётларнинг хавфли даражада яқинлашиши вазиятида экипажлар ва ердаги хизматларнинг ҳаракатлари бўйича биргаликдаги машғулотни ўтказдилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаби вакили генерал-полковник Андрей Картаполов айтиб ўтди.

“Россия ҳарбий-коинот кучлари ва халқаро коалиция самолётлари экипажлари махсус белгиланган ҳудудда 3 денгиз миляси масофасида минимал хавфсиз яқинлашишни амалга ошириб, аввалдан белгиланган частотада бир-бири билан алоқа ўрнатиб, рус ва инглиз тилларида ўз самолётлари кўрсаткичлари ҳақидаги хабарлар билан алмашишди”, деб айтди генерал.

Картаполовнинг айтишича, шундан кейин россиялик ва америкалик ҳарбийлар ўртасидаги бевосита алоқа линияси бўйича парвозлар тафтиши бўлиб ўтди.