2 ноябрда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Мисрда фалокатга учраган самолёт қурбонлари хотирасига таъзиялар китоби очилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

1 ноябрда Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари фалокатда ҳалок бўлганларга таъзия билдириб, Россия элчихонаси олдига гуллар, шамлар ва ўйинчоқлар олиб кела бошлашди.

“Биз элчихонага телефон, мактублар ва ижтимоий тармоқлар орқали таъзия ва ҳамдардлик сўзларини билдирган барча ўзбекистонликларга миннатдормиз. Элчихона дарвозаси олдига гуллар, шамлар, юмшоқ ўйинчоқлар олиб келган ва бизнинг қайғумизга шерик бўлганларга айниқса катта миннатдорчилик билдирамиз”, деб айтилди элчихона матбуот хизматининг хабарида.

Таъзиялар китоби 3 ноябрда ҳам очиқ бўлади.