Хитойнинг Сичуань вилояти, Эмэйшань шаҳридаги 70 ёшли Ло 47600 юанни йиртиб ташлади. Бу унинг носоғлом руҳий ҳолати боис содир бўлди. Ло ўзига келгач, қилган ишидан афсусланиб, қайғуга ботиб қолган. Унинг оила аъзолари унга ёрдам беришга аҳд қилишди.

25 октябрдан бошлаб маҳаллий банкнинг 13 нафар ходими йиртиб ташланган 5—100 юанлик купюраларни тиклашга киришишди. Буларнинг бари қўл меҳнати ёрдамида қилиняпти. Ходимларнинг айтишича, купюралар бир ҳафтадан сўнг тикланади.