Саудия Арабистонида ичимлик суви нархи оширилади

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 4556

Саудия Арабистонида нотурар жой биноларида истеъмолчилар учун сув нархи оширилади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 2015 йил 16 декабрдан саноат ва ҳукумат биноларида ҳамда йирик корпорациялар биноларида сув нархи 2 баробардан кўпроққа, яъни 1 куб метри нархи 9 риалгача (2,4 доллар) оширилади.

Мамлакат маъмуриятидаги номаълум манбанинг маълумотига кўра, сув нархи унинг истеъмол қилинишини камайтириш ва меъёрдан кўп ишлатилишига қаршилик кўрсатиш мақсадида оширилмоқда.

Турар-жой биноларида яшовчилар сувга эски нархда ҳақ тўлайверадилар. Сув нархининг оширилиши нефть нархи тушиши сабабли 100 млрд долларгача ошган бюджет дефицитини қоплаш учун ҳам қаратилган.

Бу энергиядан фойдаланишни ҳам камайтиради, чунки сувнинг катта қисми чучуклантирувчи қурилмалар орқали олинади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар