Швеция полицияси Мальмё шаҳридаги лўлиларнинг ноқонуний лагерини эвакуация қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Лагерда 200 га яқин лўли яшаган, улар бу ерда ҳеч қандай рухсатсиз яшашган. Ҳукумат экология ва маҳаллий аҳоли саломатлигига хавф солинаётгани туфайли лўлилардан лагерни тарк этишларини талаб қилган. Уларга берилган муддатдан кейин ҳам бу ерни ўнлаб лўлилар тарк этишни исташмаган.

Полиция ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимини тишлаб олган бир намойишчини ҳибсга олган. Полициячининг айтишича, яна беш киши тартибни бузганлик учун ҳибсга олинган. Лўлилар бу лагерда узоқ вақт яшашган ва шунинг учун уларга бу ерни тарк этиш қийин бўлган.

Шаҳар маъмурияти лўлиларга вақтинчалик уй-жой таклиф қилди, чунки улардан кўпчилиги Руминиядан келган. Уларга, шунингдек, Руминияга орқага қайтиш учун йўл харажатлари қоплаб берилиши таклиф этилди. Лўлилар эса таклиф қилинаётган вариантларнинг ўрнига уларга лагер учун бошқа жой ажратилишини талаб қилишмоқда.