Афсонавий SS United States трансатлантик лайнерига эгалик қилаётган компанияга охирги пайтларда 100 минг доллар хайрия қилинди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Атлантика ҳаво ранг тасмасининг охирги соҳиби (1952) ўз даврида тезлик бўйича рекордсменга айланган эди, аммо эскилиги боис реактив самолётлар билан беллаша олмас ва шу боис 1969 йили истеъмолдан чиқарилган эди. Бир неча эгаларни алмаштирган лайнер 1996 йилдан буён Филадельфия бўйича турибди.

SS United States Conservancy нотижорат ташкилоти бир неча йил муқаддам уни харид қилиб, музейга айлантириш ҳаракатларини бошлаб юборди. Таъкидлашича, лойиҳа ойига 60 минг доллар харажатни талаб қилади.