Сурия мухолифати Россия ҳаво-космик кучларига террорчиларнинг 24 объекти ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

Бу ҳақда Россия бош штаби вакили, генерал-полковник Андрей Картаполов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу объектларга Россия томонидан авиазарбалар берилган.

“Бугун Россия ҳаво кучлари 12 парвозни амалга ошириб, террорчиларнинг 24 объектига авиазарбалар берди. Жумладан, Тадмора, Дейр-эз-Зора, Итрия ва шарқий Алеппо туманларида КАБ-500 авиабомбаси ёрдамида террорчиларнинг бир қанча марралари яксон этилди”, — деди Картаполов Биринчи каналнинг эфир вақтида.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари Сурия мухолифати кучлари билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлишган.