Сурия Қуролли кучлари мамлакат жанубида ўнлаб ҳарбийларни йўқотдилар, деб хабар бермоқда Сурия армияси бригада генерали Али Майҳуб. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Майҳубнинг айтишича, қўшинлар ҳудудларни озод қилиш борасида анча одимладилар. Ҳарбийлар Басари-аш-Шом, Ал-Алақия, Саҳвот-ал-Камх ва Атмон аҳоли пунктларида кўплаб жангариларни, уларнинг пунктлари ва техникасини йўқ қилдилар.

Майҳубнинг айтишича, армия Дамашқ яқинидаги Хараст ҳудудида Mercedes ва Peugeot концернлари бинолари мажмуасини ўз назоратларига олганлар.

Аввалроқ Сурия армияси Хама вилоятида 45 жангари йўқ қилинганини маълум қилганди.