“Жоиш ал-Ислом” (“Ислом армияси”) террорчилик гуруҳи суриялик исёнчилари Сурия президенти Башар Асаднинг юзлаб тарафдорларини қафасларга қамаб қўйди ва шу тариқа Россиянинг мамлакат ҳудудида авиазарбалар беришни тўхтатишини талаб қилди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, жангарилар асирлар солинган қафасларни юк машиналарида Дамашқдан 10 километр узоқликда жойлашган Дума шаҳри бўйлаб олиб юрганларини видеога суратга олишган. Қафасларга Сурия президенти атрофидаги 400дан кўпроқ эркак ва аёл алавийлар қамалган.

Башар Асад ҳам алавит, яъни исломнинг шиа мазҳаби вакили ҳисобланади. Унинг душманлари, жумладан исёнчилар ва уларга иттифоқдош бўлган Яқин Шарқдаги давлатлар сунний мазҳабидаги исломга эътиқод қилишади. Бу мазҳабга дунёдаги кўпчилик мусулмонлар ҳам эътиқод қилади.

“Ислом армияси” исёнчи гуруҳлар коалицияси бўлиб, 2013 йилда Саудия Арабистони кўмагида шакллантирилган.